Таъкидлаймиз, у пандемия бошидан бери, уч йилдан кўпроқ вақтдан бери ёпиқ бўлган. Шу ўтган вақт мобайнида бу ерда бизнес-жараёнлар такомилига етказилди. Дарвоқе, эндиликда қозоғистонликлар ойида бир марта бож тўламай туриб, мамлакатга 31 килограммгача вазнда шахсий эҳтиёж молларини келтириши мумкин. Бўлинмас маҳсулот, масалан, велосипед олиб ўтишда жисмоний шахсга 36 килограммгача бўлган вазндан ошишига рухсат берилади. Юк вазни ошиб кетган тақдирда, ҳар бир килограмм учун тўлов 4 еврога тенг бўлади. Хоргосга ойида бир неча марта келадиганлар маҳсулот қийматининг 30 фоизини тўлаши керак бўлади.
Асқар Бекбергенов, «Нур жўли» божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи:
– Биз чегарадаги кўплаб воситачиларни четлаштирдик. Ҳозирда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳар битта иштирокчиси ишлаши, ўтиб-қайтиши мумкин. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишни истовчи ҳар қандай одам, агар ҳужжатлари жойида бўлса, келади, расмийлаштиради ва кетади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси