Kids Go Free дастури: 200 бола бепул парвоз қилди

Kids Go Free дастури: 200 бола бепул парвоз қилди

200 нафарга яқин қозоғистонлик бола  Kids Go Free дастури асосида оромгоҳларга бепул учиб борди. «Кazakh tourism» миллий компанияси берган маълумотга кўра, йил бошидан буён юздан ортиқ ариза тушган. Харажатларни қоплаш учун туроператорларга ўн миллион тенгедан кўпроқ маблағ ажратилди. Айни вақтда, оилаларнинг учиб бориш ва яшаш учун сарфлаган маблағи 33 миллионни ташкил қилди. Компания берган маълумотга кўра, энг оммавий  йўналишлар қаторида Туркистон, Алмати ва  Манғистау бор. Оилавий туризм дастури жорий йилнинг январь ойидан иш бошлади. 2-17 ёшдаги болалар учун сарфланган авиабилет нархи тўлиғи билан давлат томонидан субсидияланади. Лекин бунинг учун лицензияли оператор ёрдамида туристик саёҳатга бориш керак. Қоидага кўра, бола катта ёшлилар билан бирпга учиши шарт. Шуни ҳам айтиш лозимки, компаниялар ёз мавсумида хиҳловчилар сони кескин ортишини кутяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.