Қозоғистонда газ ва нефть қазиб олиш ортмоқда

Қозоғистонда газ ва нефть қазиб олиш ортмоқда

Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, «қора олтин» 2022 йилдагидан 7 фоиз кўп чиқарилиши прогноз қилинди. Ғарбий-Қозоғистон ва Атирау вилоятларида 9 фоиз ва Манғистау вилоятида 7 фоизга кўп маҳсулот олинади. Шунингдек, жорий йилда 53 ярим миллиард кубометр газ қазиб олинади, бу эса 2022 йилдагидан салкам 6 миллиард кубометрга кўп.  Унинг энг кўп қисми Атирау ва Ғарбий Қозоғистонга тўғри келади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Хитой нефть-газ конлари разведкаси ва ўзлаштирилиши, қувурлар орқали ташиш, нефтьни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Қўшма корхона бешта: Жарқин, Бўлашақ, Шимолий Ўзен, Березовский, Муғожара участкаларида ер қаърини геологик ўрганади. Бундан ташқари, «Кенқияқ – Атирау» ва «Кенқияқ – Қумкўл» нефть қувурларининг ўтказиш қувватини ошириш имкониятларини тадқиқ қилади. Бунинг учун мавжуд захира базаси, харид бозори ва Чимкент нефтьни қайта ишлаш заводи бизнес-модели таҳлил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси