Қозоғистонга Пржевальский отларининг янги партияси олиб келинди

Қозоғистонга Пржевальский отларининг янги партияси олиб келинди

Қозоғистонга Пржевальский отларининг янги партияси олиб келинди. Тўртта жонивор 1 июнь куни Чехиядан Қўстанай вилоятига махсус самолётда олиб келинди ҳамда "Алтин Дала" давлат қўриқхонасига юборилди. Яна тўрттаси ортилган иккинчи рейс 4 кундан кейин Берлиндан келиши кутиляпти. Керкуланлар реинтродуксия марказида мутахассислар назорати остида мослашиш давридан ўтади, кейин табиий муҳитига қўйиб юборилади. Эслатамиз, Пржевальский оти ўтмишда Қозоғистон ҳудудида яшаган. Уларнинг биринчи гуруҳлари мамлакатга икки йил олдин олиб келинган. 2029 йилгача жами 40 бош жонивор Қозоғистонга келтирилади. Пржевалский отлари популяциясини тиклаш халқаро дастурлар доирасида амалга оширилмоқда.


Қанат Батирханули, Қозоғистон биохилма-хилликни сақлаб қолиш ҳамжамияти мутахассиси:


- Кузатишларимизга кўра, отлар шароитга мослаша бошлади. Улар қутиларидан чиққанидан кейин дарҳол қўра бўйлаб эркин ҳаракатланди. Ҳамма нарсани ўзлаштириб олдди, ўтлай бошлади. Маҳаллий ўтларимизни ейишга киришди. Ўзларини яхши ҳис қилишди. Қоидага кўра, биринчи йили отлар карантинда бўлади, уларни биз, ветеринарлар мунтазам кузатиб борамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.