Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш – эътибор остида. Қозоғистонда экология соҳасига юборилаётган инвестиция миқдори ошиб боряпти. Йил бошидан буён бунинг учун 108 миллиард тенге сарфланди. Бу эса бир аввалгидан 16 ярим фоизга кўп. finprom.kz портали таъкидлашича, беш йилдан буён бу кўрсаткич ортиб бормоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, киритилган капиталнинг ярмидан зиёди Жамбил ва Ақтўбе вилоятларига тўғри келади. Нур-Султон ва Атирау минтақаларига ҳам салмоқли инвестициялар йўлланди. Энг оз маблағ Алмати ва Туркистон вилоятларида.
Абдумалик Сарманов таржимаси