Қозоғистонда январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлар ва террор актлари бўйича прокуратура 180 дан кўпроқ ишларни кўриб чиқяпти. Жами 3 минг 96 судгача тергов ишлари олиб борилган. Ўтказилган махсус брифингда маълум қилинишича, оператив маълумотларга кўра, 741 одам талончилик, ўғирлик, қурол ўғирлаш, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши куч ишлатишда айбланяпти. Улардан 113 нафари аввал судланган, 40 дан ортиғи республикада тақиқланган экстремистик ҳаракатлар аъзоси. Эслатамиз, январь воқеалари давомида мамлакатда 3 мингдан зиёд қурол ўғирланган. Ҳозирча уларнинг учдан бир қисми топилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси