Партия қайта қурилади

Партия қайта қурилади

«Аманат» партияси халқ манфаатларини илгари суради, инновациялар жорий этишда байроқдор бўлади. Қозоғистон сиёсатшунослари шундай фикр билдирди. Улар таъкидлашича, янги авлоднинг интеллектуал ривожланишига айни янги йўналишлар асос бўлиши керак. уни агросаноат секторига фаол жалб этиш лозим. Фақат қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт драйверига айлансагина турли глобал бўҳронлар даврида давлат «хавфсизлик камари»га эга бўлади.

Шарипбек Амирбеков, Т. Жургенов номли Қозоғистон миллий санъат академияси проректори:

- Ҳозир Қозоғистонда деярли ҳар бир соҳа ривожланиш концепциясин ўзгартиришга муҳтож. Янгиланиш талаб қилинади. Интеллектуал тараққиёт даражасини кўтариш керак. Мен янгиланган партия аналитик, «мия» марказларини кенгайтириши, аҳоли фаровонлигини кўтаришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишини кутаман. У ёки бу концепцияни тасдиқлашдан аввал барча деталларни икир-чикирларигача ўрганиш зарур. Ажратиладиган захиралардан тортиб ижрочиларгача белгиланиши керак.

Мамлакатда хизмат кўрсатган маданият арбоби Андрей Трегубенко ҳам истиқболлар ва тараққиётни қўллаб-қувватлайди. Ҳамма соҳаларда – музокараларда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам, ўзини тутишда ҳам, мулоқотда ҳам маданиятни ривожлантириш керак. Мамлакат келажагини яратишда ҳаракат қилувчи куч сифатида ёшлардан имкон қадар кенг фойдаланиш зарур.

Андрей Трегубенко, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

- Партия янгилаишини, ёшлар келишини, депутатлар ҳам яшаришини истайман. Янгича ғайрат билан ишлашлари керак. Лекин, албатта, бой тажрибаси борлар ҳам унутилмасин. Тажриба ва ғайратни бирлаштириш, балансга келтириш муваффақиятга эришишнинг энг самарали йўли, деб ҳисоблайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси