Қозоғистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборади

Қозоғистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборади

Қозоғистон  Афғонистонга қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам юборади. Давлат раҳбаритопшириғига кўра, бу мамлакатнинг ғарбида юз берган кучли зилозила оқибатида жабрланганлар республикамиздан озиқ-овқат товарлари, чодирлар, тиббий жиҳозлар, кийим-кечак ва бошқаларни олишади. Юк авиа- ва темирйўл транспорти орқали жўнатилади. Афғонистонда уй харобалари остида қолганларни қутқариш учун қутқарувчилар учиб боради. Улар қаторида кинологлар ҳам бор. Эслатамиз, 7 октябрь куни Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила юз берди. Натижада, ер қимирлаши оқибатида 2 ярим минг нафардан кўпроқ фуқаро жон берди, жароҳатланганлар сони ундан ҳам кўп. Мингдан зиёд бинога зарар етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.