Қозоғистонга пушти сақоқуш қайтди. Қизил китобга киритилган бу парранда галаси Қўстанай вилоятидаги Пожарное кўлига қўнди. Орнитологлар фикрича, қушлар гуруҳи ўзи қишлаган Африка қитъасидан қайтиб келган. Улар ҳозир сув ҳавзасида дам оляпти. Сўнгра Наурзум қўриқхонасига қараб учади. Ўша ерда ин қуради, бола очади, сўнгра яна иссиқ ўлкаларга учиб кетади. Эслатамиз, пушти сақоқуш – Қозоғистоннинг табиий бойлиги ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.