Яқин келажакда йилига 240 миллиард тенгега қадар. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда соҳа вазирлигининг Фан қўмитаси раиси Дархан Ахмед-Заки маълум қилди. Унинг айтишича, сув хавфсизлиги, шаҳар ва агломерацияларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, квант технологиялари ва нанотехнологияга доир масалалар тараққиётнинг истиқболли йўналишлари сирасига киради. Улар тез орада Миллий илмий кенгаш ҳамда Ҳукумат қошидаги Олий илмий-техник комиссия кенгаши даражасида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Айни пайтда эса, Фан ва олий таълим вазирлиги вакили айтиб ўтганидек, сўнгги йилларда интеллектуал салоҳияти йўқотилган йўналишлар ҳам мавжуд. Бу, энг аввало, муҳандислик-технология йўналишлари.
Дархан Ахмед-Заки, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазирлиги фан қўмитаси раиси:
- Саноатга маълум бир ишлаб чиқаришни олиб кириш учун технологик саноат цехларига эга бўлиш керак, мана шу блок кейинги йилларда молиялаштирилмаган, истардикки, мазкур ташаббус университетларни ривожлантиришга боғланса. Келгусида ҳам шунга мувофиқ дастурлар ишга туширилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси