Парламент депататлари таътилга чиқди

Парламент депататлари таътилга чиқди

Парламент депутатлари таътилга чиқди. Бугун ўтказилган палаталар қўшма йиғилишида йил якунлари чиқарилди. Мажилис раиси Нурлан Ниғматулин маълум қилишича, биринчи сессия давомида халқ вакиллари 270 дан зиёд сўров берган, 104 қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, 63 тасини қабул қилган, улардан 58 тасини мамлакат президенти имзолаган. Асосий ўзгаришлар қаторида сайлов қонунчилигига кўра сиёсий партияларнинг Мажилисга ўтиш марраси 7 фоиздан 5 фоизга туширилгани, «ҳаммасига қарши» овоз бериш имконияти яратилгани, қишлоқ округлари ҳокимларини бевосита аҳоли сайлашини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Ер муносабатлари масаласида ўзгаришлар киритилди, Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари хорижликларга сотилиши ва ижарага берилиши тақиқланди.

Андрей Лукин, Қозоғистон Республикаси Парламенти сенати депутати:

- Мазкур сессия давомида қатор муҳим воқеалар юз берди. Шу жумладан, мажилис ва сенат парламент депутатлари ташаббуси билан қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Улар жиноий ишларни кўриб чиқишда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашга хизмат қилади. Бундан ташқари, биз мамлакат фуқаролари фаровонлигини ошириш, демакки, корхоналаримиз, фуқароларимиз иқтисодий аҳволини янада яхшилашга имкон яратувчи қатор қонунларни қабул қилдик.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон депутатлари жаҳоннинг 80 дан зиёд мамлакати парламенти билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этяпти. Пандемияга қарамай, улар икки томонлама ва халқаро майдончалардан фойдаланган ҳолда мулоқотни давом эттирмоқда, деб таъкидлади Мажилис раиси. Еттинчи чақириқ биринчи сессияси давомида жами 170 тача халқаро тадбирда депутатларимиз иштирок этди, дейди у.

Абдумалик Сарманов таржимаси