Қозоғистон Президенти Уммон Қозоғистон Президенти Уммон султонлиги Бош вазирининг Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Зиязин бин Хайсам ал-Саидни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Уммон мамлакатимизнинг араб дунёсидаги ишончли ҳамкори, Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Суҳбатдошлар энергетика, металлургия, логистики, агросаноат ва рақамлаштириш соҳаларида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти Уммон султонининг Астанага ташрифини кутаётганини таъкидлади ва мураккаб даврни бошдан кечираётган Яқин Шарқдаги қардош халққа имкон қадар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Зиязин бин Хайсам ал-Саид Уммон томони муносабатларни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Қосим-Жўмарт Тўқаев унга I даражали «Дўстиқ» ордени топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

