Янги
Конституция — узоқ муддатли тараққиёт учун мустаҳкам асос бўлади. Шарқий Қозоғистон вилоятида бу алоҳида таъкидланди. Ўскемен шаҳрида маслихат депутатлари, жамоатчилик, этномаданият бирлашмалари, ёшлар, меҳнат жамоалари вакиллари билан бўлиб ўтган
йиғилишда Сенат раиси Маулен Ашимбаев янги Асосий
қонуннинг асосий бандларига изоҳ берди. Юқори палата раиси таъкидлашича, конституциявий ислоҳот - демократияни мустаҳкамловчи тарихий
воқеа.
Маулен Ашимбаев Шарқий Қозоғистоннинг саноат ва
илмий салоҳиятига, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратди. Мазкур
минтақа аҳли учун янги ҳужжатдаги экология билан боғлиқ бандлар алоҳида аҳамиятга эга. Биринчи марта мамлакатнинг асосий қадриятлари
қаторида табиатни асраб-авайлаш, экологик хавфсизлик ва келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш
алоҳида кўрсатилган.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Конституциявий
ислоҳот мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт
Кемелевич Тўқаевнинг Қозоғистон сиёсий тизимни чуқур ва тизимли шаклда модернизация қилишга
йўналтирилган ташаббусларининг узвий давоми ҳисобланади. Янги Конституция лойиҳаси Қонун ва тартиб, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқлари тамойиллари турибди. Умуман олганда, янги Конституции – онгли тарзда, ҳар томонлама ўйланган янги
давлатчилик моделига ўтиш, дегани. Айни вақтда, янги Асосий қонундаги концептуал ўзгариш: инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари давлатнинг асосий қадрияти сифатида белгиланди. Янги Конституция такомиллашган давлатчилик тизими учун пойдевор
шакллантиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

