Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар тақдирланди

Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар тақдирланди

Астанада Улуғ Ватан урушида қатнашган 9 нафар қозоғистонлик вафотидан сўнг «Жасорати, бурчига садоқати учун» медали билан тақдирланди. Мукофотлар республика ҳарбий-тарих музейида ҳалок бўлган аскарларнинг яқинлари – фарзандлари, невара-чевараларига топширилди. Тадбир «Мемориал зона» қидирув отряди билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унинг раҳбари Майдан Қусаинов сўзларига кўра, архив ва дала қидирувлари бугунги кунгача давом этмоқда. Нафақат қозоғистонликлар, балки бошқа давлатлардан жангларда ҳалок бўлганларнинг ҳам исми-фамилияси, фронтдаги тақдири аниқланмоқда.

Майдан Қусаинов, профессор, қидирувчи, «Мемориал зона» қидирув отряди раҳбари:

- Бу - ҳарбий хизматда бедарак йўқолган деб топилган ёки жанг майдонида ҳалок бўлган жангчилар, командирларга берилаётган иккинчи «Жасорати, бурчига садоқати учун» медали. Энди доим шундай бўлади, ҳар йили нафақат ўзимизнинг, балки халқаро мукофотлар билан ҳам тақдирлаймиз. Финляндиядан илтимос қилишди, улар тақдирланади, Грузияда ҳам берилади, аллақачон ҳамма жойда бу медал ҳақида билишади, сўралмоқда, таклиф билдириляпти.

Розахан Оспанова, уруш қатнашчиси авлоди:

- Мен шу ерда бўладиган тадбирга таклиф билан келдим. Отамнинг уч нафар акаси 1941-45-йилларда урушга кетган, улар жасади шунча йиллардан бери қаерда ётгани аниқланди. Шу тадбир муносабати билан шу ерга келдим. Бу лойиҳада иштирок этган барча ходимлардан миннатдорман, раҳмат! Улар оталаримиз дарагини топди.

Абдумалик Сарманов таржимаси