Дўмбира дарси Гиннес рекордлар китобига киритилади

Дўмбира дарси Гиннес рекордлар китобига киритилади

Нур-Султон шаҳридаги Назарбоев Заковат мактабида ўтказилган Гиннес рекордлар китобига киритилади. Тарихда илк марта битта мактабнинг 1000 дан зиёд ўқувчиси мамлакатнинг асосий чолғу асбобида 1000 учеников куй ижро этди. Мусиқа дарсини хизмат кўрсатган маданият арбоби Айтжан Тўқтаған олиб борди. Ўқувчилар «Сариарқа», «Балбирауин», «Еркем-ай», «Кенес», «Жастар бий» куйларини ижро этди. Гиннес рекордлар китоби шартларига кўра, тадбирни 25 стюард ва 2 кузатувчи назорат қилди. Улар «Энг кўламдор дўмбира дарси»ни белгилади ва видеога олди.

Гульдана Абенова, кузатувчи:

- Дарсда 1032 ўқувчи қатнашди. Эътибор билан қараб турдик. Ҳар бир қатор учун масъул шахс белгиланди. У ўзига бириктирилган участкани кузатиб турди. Ҳаммаси яхши ўтди, эътирозлар йўқ. Болалар қатнашди, дўмбира чалди, талаб ва шартлар бажарилди.

Кулаш Шамшидинова, «Назарбаев заковат мактаби» таълим ташкилоти раҳбари:

- Рекорд ўрнатиш ғояси анча аввал туғилган эди. Ўтган йили биз Гиннес рекордлар китобига хат ёздик. Хатимизни қабул қилишди. Кейин  бу тадбирни дарс сифатида ўтказиш таклиф қилинди. Олдинига 250 одам куй чалди. Сўнгра барча ўқувчилар қатнашгани маъқул, деган фикрга келдик. Мақсадимиз битта – мамлакати ва маданиятини севадиган ватанпарварларни турбиялаш.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.