Қозоғистонда ревакцинация қачон бошланади? Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Facebook саҳифасида бу саволга жавоб берди. Унинг маълум қилишича, бу жараён ноябрь ойининг охирида бошланади. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, педагоглар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ёпиқ муассасалар ҳамда куч ишлатиш тузилмалари ходимлари ревакцинация қилинади. Шунингдек, коронавирусга қарши зиддитаначалари камлиги аниқланган 60 ёшдан катталар ҳам бу рўйхатга киритилди. Ревакцинация учун 1 доза вакцина ишлатилади. Препарат тўла эмланишдан кейин 6-9 ой ўтгач киритилиши тавсия қилинган, дейди Алексей Цой.
Абдумалик Сарманов таржимаси