Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 924 одам коронавирус инфекциясини ортда қолдирди. Касалликни енгиб ўтганларнинг умумий сони 123 минг 215 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 777 хасталаниш ҳолати аниқланган. Мамлакатда КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 139 минг 159 нафарга етди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 16762 (+121)
Алмати ш. – 16741 (+74)
Чимкент ш. – 5410 (+4)
Ақмўла вилояти – 5928 (+66)
Ақтўбе вилояти – 3544 (+5)
Алмати вилояти – 6017 (+38)
Атирау вилояти – 11933 (+28)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 17428 (+99)
Жамбил вилояти – 4596 (+24)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8407 (+29)
Қарағанди вилояти – 11358 (+30)
Қўстанай вилояти – 6102 (+73)
Қизил Ўрда вилояти – 3304 (+2)
Манғистау вилояти – 3468 (+9)
Павлодар вилояти – 7408 (+98)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 7231 (+72)
Туркистон вилояти – 3522 (+5)
Ўтган кеча-кундуз давомида яна 159 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Икки киши вафот этган, 76 одам тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 43 минг 498 киши, вафот этганлар – 458 та, тузалиб чиққанлар – 31 минг 217 нафар.