Франция, Нидерландия ва Германиядан бўлган «Озодлик конвойи» акцияси иштирокчилари Брюсселга киритилмади. Полиция улар йўлини тўсиб қўйди. Тартиб соқчилари намойишчиларни Бельгия пойтахти кираверишидаги автомобиль қўйиш жойларига йўналтирди. Бельгия ҳукумати тақиқлаган норозилик акциясини узоқ масофага юк ташувчилар Еврокварталда ва НАТО штаб-квартираси яқинида ўтказишни режалаштирганди. Европа Иттифоқи марказига олдиндан айтилган минглаб намойишчилардан атиги бир неча ўн нафари етиб борди. Юк машиналари томонидан Брюссель магистралларини ёпиб қўйиш режаси амалга ошмади. Эслатамиз, намойишчилар ковидга қарши чекловлар ва иқтисодий бўҳронга қарши намойишга чиққанди.
Жерар Грило, Франция фуқароси:
- Биз бугунги ҳолат нотўғри эканлигини билдирмоқчимиз. Буни бутун дунё тушуниб етиши керак. Барчамиз уйғонайлик.
Мари-Франц Ванде Кастель, Бельгия фуқароси:
- Бу ерга невараларим учун келдим. Антиваксер эмасман, бироқ мажбурий вакцинация керакмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси