Ерлан Қарин ЮНИСЕФ вакили билан учрашди

Ерлан Қарин ЮНИСЕФ вакили билан учрашди

ЮНИСЕФ Қозоғистоннинг, шу жумладан, барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолайди. БМТ Болалар жамғармасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Реджин Де Доминичис Республика Давлат маслаҳатчиси билан учрашувда шундай баёнот берди. Ерлан Қарин болаларни муҳофаза қилиш бўйича асосий ислоҳотлар борасида гапириб берди. Шу жумладан, Қозоғистонда психологик ва оилавий ёрдам марказлари ишлаб турибди, зўравонлик ва буллинг олдини олиш бўйича янги усуллардан фойдаланиляпти. Бундан ташқари, бу борада давлат сиёсати йўналишларини жамловчи «Қозоғистон болалари» мажмуавий дастури ишлаб чиқилди. Учрашувда Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Динара Закиева «Safe Kids» дастури тақдимотини ўтказди. Реджина Де Доминичис ўз навбатида ЮНИСЕФ янги ташаббуслар бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси