Қозоғистонликлар Қурултой сайловига қизиқиш билан қараяпти

Қозоғистонликлар Қурултой сайловига қизиқиш билан қараяпти

Қозоғистонликларнинг 70 фоиздан кўпроғи Қурултой депутатлари сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда. Евроосиё интеграция институти мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказган тадқиқоти натижалари шундан далолат беради. Сўровномада 1 минг 600 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Тадқиқот фуқароларнинг Қурултой сайловларига қизиқиши юқори эканлигини кўрсатди. Респондентларнинг аксарияти сайлов участкаларига боришга тайёр, 14 фоизга яқини аниқ бир қарорга келмаган. "Адолат" партияси етакчи ўринда, сўралганларнинг деярли 62 фоизи унга овоз бермоқчи. "Aул," Respublica ва "Ақ жўл" кейинги ўринларни эгаллаган. Экспертлар фикрича, фуқароларнинг сайловга бўлган эътибори сиёсий партияларнинг фаоллиги туфайли кучайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.