Эслатамиз, мазкур ҳужжат Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан 2021 йилнинг кузида Москвада имзоланган. Қонун лойиҳаси битим матнига ҳуқуқий ва таҳририй ўзгартиришлар киритишни, жумладан, асосий терминология ва божхонага оид тартибга солиш масалаларини ЕОИИ Божхона кодекси меъёрларига мувофиқлаштиришни назарда тутади.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:
- Махсус иқтисодий зоналар резидентлари регистрациядан кейин маълум қилиниши керак эди. Қаерда, қайси ОАВда эълон қилиниши керак, бу кўзда тутилмаганди. Эндиликда янги қонунда Иттифоқ расмий сайтида қайси давлат ҳудудида рўйхатдан ўтгани эълон қилиниши зарурлиги аниқ ёзиб қўйилган. Учинчидан, эркин саноат зоналаридаги жараёнларни тартибга солиш борасида аниқ йўлланма берилади, яъни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг Божхона кодекси ва ушбу иттифоқнинг баҳсларни ҳал этиш ҳақидаги келишуви мавжуд.
Шу билан бирга, бугун Мажилис аъзолари МДҲга аъзо давлатлар ўртасида сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳам ратификация қилди. Ҳужжат туфайли барча томонлар хорижий брендлар остидаги маҳсулотларни, жумладан, Ҳамдўстлик давлатлари чегараларидан ташқарида ишлаб чиқариш ва сотишга оид фактларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса мамлакатларга бизнеснинг интеллектуал ҳуқуқини ҳимоя қилишда кучларни бирлаштириш имконини беради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси