Минтақа мамлакатлари Қозоғистондаги ижтимоий тадбиркорлик лойиҳаларини тажрибасини ўзлаштирмоқчи. Астанада бўлиб ўтган Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорлари қурултойи иштирокчилари шундай баёнот берди. Унга республикамиздан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 300 делегат - тадбиркорлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди. Иштирокчилар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда инновациявий ёндашувлар, давлат ёрдамининг самарали механизмларини муҳокама қилишди. Қозоғистоннинг бу борадаги йўналиши ҳақида рақамлар маълумот бера олади. Мамлакатда турли соҳаларда 260 дан зиёд ижтимоий корхона ишлаб турибди. Тадбиркорликнинг бу тури қонунан расмийлаштирилган. Тегишли қонун ўтган йили кучга кирди. Унда барча имтиёзлар кўрсатилган. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бундай тадбиркорларни қонун даражасида муҳофаза қилувчи минтақадаги ягона давлат.
Эмин Аскеров,
Қозоғистон Республикаси ижтимоий инноваторлар ҳамжамияти президенти:
- 9 преференция. Солиқда
имтиёзлар, бинолар имтиёзли тарзда берилади, ижтимоий тадбиркорлар иши тарғиб
қилинади, маҳсулот сотиш, таълим, акселерация дастурлари, тажриба алмашиш,
микрокредитлаш бўйича ёрдам кўрсатилади. Келаси йилдан Миллий иқтисодиёт
вазирлиги томонидан ҳокимликлар линияси орқали бериладиган грантларнинг
барчасини ижтимоий тадбиркорларга йўналтириш имкониятини кўриб чиқиляпти.
Кундизбек
Сулайманов, Қирғиз Республикаси Жўғўру
кенеши депутати:
- Бизнинг бош
мақсадимиз – ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тўғрисида маълумот
олишдан иборат. Бу масала Марказий Осиёда кўтарилиши керак. Ҳозир бизда бу
йўналишда махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга қўшимчалар киритамиз. Қурултой
давомида бу мавзудаги қатор қизиқарли ғоялар тилга олинди. Қирғизистонга
қайтганимдан сўнг қурултойда айтилган янги ғояларни парламентда кўтараман.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.