Қозоғистонда электрон тижорат улуши 4 фоизга етди

Қозоғистонда электрон тижорат улуши 4 фоизга етди

Қозоғистонда электрон тижорат ҳажми ортиб бормоқда. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, савдода e-Trading улуши 4 фоизга етди. 2019 йилгача бўлган ҳажмига нисбатан кўрсаткичлар икки марта ортди. Рэнкинг. кз портали берган маълумотга кўра, ўтган йили интернет-савдо ҳажми 482 миллиард тенгени ташкил қилди. Маркетплейс майдончаларида берилган топшириқлар ҳажми 45 миллион тенгега, чакана савдодаги ўртача чек 5 минг тенгедан 10 ярим минг тенгегача ўсди. е-товарлар асосан уч мегаполис: Алмати, Нур-Султон ва Чимкентда сотиляпти. Интернет орқали асосан уяли телефонлар, маиший электрон ускуналар ва косметика сотиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.