ХАЛҚАРО АНЖУМАН: «Қора ва Каспий денгизи портлари ҳамда кема қатнови»

ХАЛҚАРО АНЖУМАН: «Қора ва Каспий денгизи портлари ҳамда кема қатнови»

Логистика имкониятлари ва товар айланмаси истиқболлари. Экспертлар Грузиянинг Поти шаҳрида бўлиб ўтган кема қатновига оид халқаро анжуманда шу ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилди. Айни шу шаҳарда Қора денгизнинг шарқий қисмидаги энг йирик порт жойлашган. Анжуманда Қозоғистон делегацияси ҳам қатнашди. Таъкидлаш лозимки, Каспий йўналиши орқали юк ташуви геосиёсий вазият ўзгариши туфайли юксак талабга эга. Қозоғистон ва Грузияни ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туради. Ўтган йили икки давлат ўртасида товар айланмаси 88 миллион долларга етди, 2022 йилнинг икки ойи давомида эса 57 фоизга ортди.

Азамат Асқарули, QazTrade бош директори:

- Грузия Қозоғистон савдосида жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки у орқали Жанубий Европа ва Туркияга маҳсулот экспорт қилинади, Грузия портлари орқали импортнинг катта қисми келтирилади. Биз Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдик. Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон ва Туркия имзолаган декларация доирасида бу йўлакни янада ривожлантириш ниятидамиз.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.