Қозоғистон ва Хитой чиқиндиларни бартараф этувчи заводлар қурилишини муҳокама қилди

Қозоғистон ва Хитой чиқиндиларни бартараф этувчи заводлар қурилишини муҳокама қилди

Қозоғистон ва Хитой янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширмоқда. Ақтўбе, Атирау, Қарағанди ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергетик утилизация қилиш бўйича замонавий корхоналар қурилади. Бундай объектлар Астана, Алмати ва Чимкентда бунёд этиляпти. Мамлакат Бош вазири China Tianying (Чайна Тианин) компанияси раҳбари Дебяо Сао билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Ташкилот соҳада 20 йилдан зиёд иш тажрибасига эга, унинг технологик ечимлари Европанинг илғор экологик стандартларига жавоб беради. Ўлжас Бектенов Қозоғистон ва Хитой етакчиларининг ҳамкорлиги туфайли ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Бугунги кунда икки томонлама шериклик доирасида умумий қиймати 13 миллиард доллардан зиёд 77 та лойиҳа амалга оширилди, 269 та ташаббус устида иш кетяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси.