Қозоғистон ва Тожикистон ҳамкорликни кучайтиради

Қозоғистон ва Тожикистон ҳамкорликни кучайтиради

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон Президенти билан учрашди. Эмомали Раҳмон Астанага Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси муассислари бўлган давлат раҳбарлари кенгашида қатнашиш учун келганди. Томонлар қозоқ-тожик муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, стратегик ҳамкорлик даражасини ошириш ҳақида келишиб олди. Учрашувда аввал олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш зарурлиги тилга олинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмомали Раҳмон минтақа ва халқаро кун тартибидаги муҳим мавзуларда фикр алмашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси