2022 йилнинг дастлабки икки ойи давомида Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида асосий капиталга 20 миллиард тенге атрофида инвестиция киритилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўп. Финпром кз маълум қилишича, инвестицияларнинг салкам 87 фоизи уч минтақага йўналтирилди. Улардан 9,5 миллиард тенге билан Шарқий Қозоғистон етакчилик қиляпти. Учликда Ақмўла ва Алмати вилоятлари ҳам бор. Уларга тегишлича 5 миллиард ва икки ярим миллиард тенге инвестиция киритилган. Соҳага киритилган маблағнинг кўп қисмини банк кредитлари ташкил этади. Шунингдек, корхоналарнинг ўз маблағи ва бошқа қарзлар ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.