Ижодкорлар давлатдан грант олиши мумкин

Ижодкорлар давлатдан грант олиши мумкин

Шунингдек, ишланма муаллифларига маҳсулотни тижорийлаштириш ва экспортга чиқаришда ёрдам кўрсатилади. Тадбиркорлар миллий палатасида маълум қилишларича, бунинг учун ўтказиладиган танловда қатнашиш учун камида 4, кўпи билан 6 кишидан иборат жамоалар ариза топшириши мумкин. Танлов шартига кўра, лойиҳа уч йилда ниҳоясига етиши ва сотувга чиқарилиши зарур. Бизнес ҳамкор томонидан грантнинг камида 20 фоизига тенг молия киритилиши керак. Лойиҳалар турли соҳаларга, шу жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, рақамлаштириш, геологоразведка, энергетика мажмуасини, қайта ишлаш саноатини, нефть-газ кимёси, кимё саноати, агросаноат мажмуаси, металларга ишлов беришни модернизациялаш, туризм ва бошқаларга оид бўлиши мумкин. Аризалар 10 июлгача қабул қилинади. Тижорийлаштириш бўйича махсус илмий кенгаш энг яхши ишланмаларни саралаб олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.