Қозоғистонда газ қазиб олиш учун салкам 8 миллиард доллар сармоя киритилади

Қозоғистонда газ қазиб олиш учун салкам 8 миллиард доллар сармоя киритилади

Қозоғистондаги энг йирик сланец ва зич газ кони бўлган «Сўзақ»да разведка ишлари бошланади. У Қизил Ўрда вилоятимда жойлашган. Ундан бир триллион куб метргача газ қазиб олиш мумкинлиги тахмин қилиняпти. Янги лойиҳага Хитойнинг Geo Jade Petroleum Corporation энергетика компанияси 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди. Газ ички бозорга етказиб берилади ва газ кимёси учун ишлатилади. Лойиҳа 2045 йилгача ишлаши кутиляпти. Ундан бюджетга беш миллиард долларгача даромад тушиши мўлжалланган. Инвестор технологиялар тақдим этади, маҳаллий ходимларни ўқитади, зарур товар ва хизматларни Қозоғистондан олади. Таъкидлаш лозимки, Хитой компанияси Қозоғистоннинг йирик энергетика лойиҳаларига уч миллиард доллардан зиёд сармоя киритди.


Султанғали Кинжакулов, «Kazakh Invest» миллий компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси:


— Қозоғистон учун, компаниямиз учун жуда муҳим энергетик лойиҳа. У Қозоғистон  учун мутлақо янги йўналиш, чунки қазиб олиш қийин бўлган газ чиқарилади. Бугунги кунда бу технология Қозоғистонда йўқ. Мазкур йўналишда дунё бўйича фақат АҚШ ва Хитой пешқадамлик қиляпти, йирик лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси