Астанада кўҳна Бўзоқ шаҳри ҳақидаги илк тарихий комикс тақдимоти
бўлиб ўтди. Икки саёҳатчи Алихан ва Айгерим ҳақидаги қизиқарли ҳикоя –Археология
институти олимлари ва «Бўзоқ» музей-қўриқхонасига оид лойиҳа. Ушбу болалар
нашрини чоп этишга педагоглар ҳам жалб этилди. Уларнинг маслаҳатлари, дейди
муаллифлар, сюжетни болаларнинг ёш хусусиятларига мос равишда тўғри етказиш
учун зарур эди. Шу билан бирга, сюжетда тадқиқотлар натижаларига асосланган
илмий аниқлик ва ўзига тортувчи ҳикоя услуби кўза ташланади, бу жиҳат учун
маҳаллий археологлар масъул бўлди. Комиксни уч тилда - қозоқча, инглизча ва
русча ўқиш мумкин, у ҳозирча 100 нусхада нашр қилинган. Ҳозирги пайтда комикснинг
кейинги туркумларини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Сауле Бурбаева, «Бўзоқ» Давлат
тарихий-маданий музей-қўриқхонаси директори:
- Маданият сиёсати концепциясини амалга ошириш доирасида, 2023-2029 йиллар учун тасдиқланган ушбу концепция доирасида тарихий комиксларга эътибор
қаратилди. Биз кўҳна «Бўзоқ»
шаҳри ҳақида тарихий комикслар яратишга
қарор қилдик. Шу мақсадда ишчи
гуруҳга археолог олимларни олдик. Ғоя менга тегишли, педагог сифатида уни қандай
етказиш лозимлигини тушунтирдим.
Бахит Хасенова, А. Х. Марғулан
номидаги Археология институти
етакчи илмий ходими:
– Биз учун бироз мураккаб бўлди, чунки кўпчилигимиз мураккаб илмий мақолалар ёзишга
ўрганган илмий ходимлармиз, аммо ҳаммамизнинг фарзандларимиз бор, сал
бошқачароқ ҳикоя қилиш кераклигини яхши биламиз. Умид қиламизки, ўсиб келаётган
авлод бунга қизиқиш билдиради ва келгусида янада машҳурроқ археологик объектлар
ҳақида шу шаклда маълумот беришда давом этамиз. Айгерим ва Алиханнинг
саёҳати давом этади, деб ўйлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

