Алматида мазкур асар тақдимоти бўлиб ўтди. Алматида мазкур асар тақдимоти бўлиб ўтди. Иқтисодчи олим ва дипломат Берлин Иришевнинг ушбу китоби 3 йил аввал рус тилида тайёрланган. У Париж мода уйлари модели Алла Ильчун ҳақида ҳикоя қилади. Отаси Куантхан 1936 йилда қизини Шанхай портидан Парижга кузатар экан, вақти келиб, юксак мода юлдузига айланиши, шуҳрати Шанхайгача етиб келишини тасаввур ҳам қилмаган. Алла Ильчунни Диор уйи элчиси, машҳур кутюрьенинг севимли модели ва «шарқ жавоҳири» деб аташган. Таъкидлаш лозимки, китобда унинг ўғлига оид хотиралар, ноёб оилавий фотосуратлар, санъатшуносларнинг экспертлик хулосалари жамланган. Биографик асар тез кунларда инглиз тилида ҳам чоп этилади.
Берлин Иришев, «Муза Dior» китоби муаллифи:
- Биз учун бу жуда муҳим воқеа, эндиликда «Диор музаси» бир ярим миллиард киши яшайдиган Хитойда ҳам машҳур бўлади. Аслида ҳам у Хитойда туғилган. Хитой бўлиб туғилди, у дунёга эса француз бўлиб кетди. Аммо қони бошқа: отаси – қозоқ, онаси – рус эди. Бир сўз билан айтганда, мультимаданият соҳибаси бўлган. Эксклюзив феномен. Бутун дунё Алла образини эъзозлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.