Озарбайжон Президенти Қозоғистонни Каспийдаги асосий ҳамкор сифатида тилга олди

Озарбайжон Президенти Қозоғистонни Каспийдаги асосий ҳамкор сифатида тилга олди

Қозоғистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги Каспий минтақасини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев IV Шуша глобал медиа форумида таъкидлашича, икки томонлама муносабатлар энг юқори даражада, Қосим-Жўмарт Тўқаев билан яқин ҳамкорлик қўшма лойиҳаларни муваффақиятли рўёбга чиқаришга хизмат қиляпти. Бугунги кунда Астана ва Боку Ўрта йўлакни ривожлантирмоқда, денгиз портлари салоҳиятини оширяпти, Грузия ва Туркия билан фаолиятни мувофиқлаштиряпти. Каспий денгизи орқали энергетика кабели ва оптик толали алоқа линиясини тортиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон нефтини Озарбайжон ҳудуди орқали ташиш йўлга қўйилди. Илҳом Алиев, шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлигида мамлакат эришган ютуқларни қайд этиб ўтди, Қозоғистонга фаровонлик тилади.


Илҳом Алиев,  Озарбайжон Республикаси Президенти:


- Албатта, Президент Тоқаев билан шахсий муносабатларимиз икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим омил. Кун тартибимиз жуда кенг. Каспий денгизининг қарама-қарши соҳилларида жойлашган икки давлат сифатида яқин ҳамкорлик қиламиз. Аслида, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги фаол ҳамкорлик бўлмаса, Каспий минтақасида бирорта ҳам транспорт лойиҳасини амалга ошириш имконсиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси