Туркий академияда ўтказилган халқаро анжуманда ўтаётган йил якунлари маълум қилинди. Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, 2023 йил туркий олам учун аҳамиятли воқеаларга бой бўлди, улар мамлакатлар ривожи ва интеграциясига йўналтирилган. Ўз навбатида, академия таниқли шахслар – ёзувчи, тадқиқотчилар меросини оммалаштириш бўйича ишларни давом эттиради. Бу шахслар ўз асарларида халқлар босиб ўтган мураккаб тарихий йўлни акс эттирган ва барчани яқинлаштиради. Тадбир доирасида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Жумладан, қозоқ тилига илк маротаба таржима қилинган «Отатуркни ёдга олиб» асари, «Ҳайдар Алиев – умуммиллий етакчи, ёрқин шахс» нашри, шунингдек, қозоқ детектив жанри асосчисига бағишланган «Кемел Тўқаев: адабиётшуноснинг ҳаётий йўли» фолианти тақдим этилди.
Шаин Мустафаев,
Халқаро туркий академия президенти:
– Биз Туркий
академия сифатида ўз олдимизга қуйидаги мақсадни қўйганмиз – туркий олам
мамлакатлари, бизнинг давлатларимиз ўртасидаги адабий, илмий, маданий
алоқаларни кенгайтириш. Чунки бу бутун туркий дунё манфаатиги хизмат қилади.
Асхат Кеселбаев,
Халқаро туркий академия вице-президенти:
- Жорий йилда Туркий
академия иқтисодиёт соҳасидаги барча илмий-тадқиқот
институтларини бирлаштирди ва янги платформа барпо этди. Яқин вақтларда ядро
физикаси, математика ва бошқа соҳалардаги олимларни бирлаштириш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.