Конституциявий суд: қатор амалдорлар қайта тайинланиши ёки сайланиши мумкин

Конституциявий суд: қатор амалдорлар қайта тайинланиши ёки сайланиши мумкин

Қозоғистон Конституциявий суди янги Конституциянинг бир қатор қоидаларига расмий шарҳ берди. У 1995 йилги Конституция амал қилган даврда лавозимларни эгаллаган шахсларни қайта сайлаш ёки тайинлаш имконияти масаласига тааллуқли. Гап Президент, Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси, шунингдек, Бош прокурор ҳақида бормоқда. Судда таъкидланишича, ушбу лавозимларда бўлишнинг аввалги муддатлари ҳисобга олинмайди. Яъни, янги Конституцияда назарда тутилган чекловларга фақат у кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилинади. Шунга кўра, 2026 йил 1 июлдан кейин сайланиш ёки тайинланиш янги Асосий қонун доирасида биринчи ҳисобланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси