1-яримйилликда саноат зонасига 10,7 миллиард тенге жалб этилди

1-яримйилликда саноат зонасига 10,7 миллиард тенге жалб этилди

Ақтўбе саноат зонасида ишга туширилган иккита янги корхонага 11 миллиард тенге сармоя жалб қилинган. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўрам ва қуруқ қурилиш аралашмаси ишлаб чиқаради. Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, ҳозирги вақтда саноат зонасининг 90 фоизи ўзлаштирилган. Бугунги кунда у минтақанинг саноат ва сармоявий салоҳиятини равнақ топтиришда асосий механизмлардан бири саналади. Бу ерда жойлашган корхоналарда ҳажм оширилилмоқда, бу эса Ақтўбе ЯИМига сезиларли улуш қўшади. Ҳозирда зона ҳудудида кимё саноати, қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга оид 17 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Эндиликда бир қатор янги лойиҳалар режа қилинган. Ҳудудда яратилган қулай шароит инвесторларни ўзига тортади. Хусусан, амалдаги инфратузилма, ижарага олишдаги имтиёзлар.


Ақнур Жусипова, «Ақтўбе МСЗ» инвесторлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи:


– Бугунги кунда қиймати 88,3 миллиард тенге бўлган, 834 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган 10 та лойиҳани рўёбга чиқариш режалаштирилган. Ҳозирда Ақтўбе саноат зонасига сармоя жалб қилиш бўйича маълум бир талаблар қўйилган. Шундан биттаси – бир гектар ер майдонига камида 350 миллион тенге сармоя киритилади, шунингдек, мажбурий шарт – ер майдонини тўлиқ ўзлаштириш. 2024-2025 йилларда Ақтўбе саноат зонасига 85,7 миллиард тенге миқдорида сармоя жалб қилинган. Бу эса саноат зонасини минтақадаги бизнес ва инновациялар учун энг жозибали майдончага айлантиради.


Абдумалик Сарманов таржимаси