Экстремизм тушунчаси қонун даражасида белгиланади

Экстремизм тушунчаси қонун даражасида белгиланади

Бугунги кунда терроризмнинг олдини олиш масаласи билан маҳаллий ижро органлари шуғулланади. Парламент эса бу ишни антитеррористик марказ мунтазам кузатиб бориши кераклигини илова қилди. 

АЙГУЛ ҚУСПАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ  МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

Назаримда, диний экстремизм ва терроризм профилактикасини, тегишли ахборот тадбирларини ўтказишни унутмаслик зарур. Шу муносабат билан антитеррористик комиссия доирасида маҳаллий ижро органлари диний экстремизмнинг олдини олиш билан боғлиқ ваколатларга эга бўлиши керак. Биз бу фаолиятни антитеррористик марказ мувофиқлаштириши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Бу меъёр миллий хавфсизликни таъминлаш ва махсус давлат органларида хизмат қилишга оид қонун лойиҳасидан ўрин олган. Ҳужжатда бошқа қатор жиҳатлар акс этган. Жумладан, мудофаа саноати мажмуаси ташкилотлари стратегик объектлар қаторига киритилган. Шунингдек, ўзгаришлар мудофаа ва хавфсизлик учун турли товарлар сотиб олишда коррупция билан боғлиқ таваккалларга йўл қолдирмасликни кўзлайди.

АЙГУЛ ҚУСПАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Давлатнинг мудофаа соҳасига боғлиқ буюртмалари ижрочисини танлов асосида очиқ танлаб олиш таклиф этилади. Шунингдек, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси ҳатто хусусийлаштирилган тақдирда ҳам давлат мудофаа саноати корхоналари устидан назорат қилишини кўзда тутади.

Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва биринчи ўқишда тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси