«Отбаси банк» пенсия тўловларидан фойдаланиш учун майдончани ишга туширди

Эртага – 23 январдан бошлаб қозоғистонликлар  пенсия жамғармаларининг бир қисми учун ариза ёзиши мумкин. Бунинг учун хизмат қилувчи сайт enpf-otbasy.kz деб аталади. Марказий Коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда «Отбаси банк» ҲЖ бошқаруви раиси Лаззат Ибрагимова шу ҳақда маълум қилди. Сўнгги камчиликлар бартараф этилган ва сайт ишга тушган.

ЛАЗЗАТ ИБРАГИМОВА, «ОТБАСИ БАНК» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- enpf-otbasy.kz сайти Ягона миллий пенсия жамғармаси билан биргаликдаги фаолиятимиз натижаси. 2020 йил охирида бажарган катта ишимиз. Шунинг учун унинг номида икки орган номини акс эттирдик. Ҳозир сиз enpf-otbasy.kz сайтига кирсангиз, у ерда 23 январь соат 9:00 дан хизмат кўрсатилиши ҳақида ўқийсиз.

Мутахассислар брифингда тилга олган яна бир муҳим маълумот – яқин қариндошлар ўртасида уй-жой олди-сотдиси тақиқланган.

ЛАЗЗАТ ИБРАГИМОВА, «ОТБАСИ БАНК» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

Энг муҳими, барча ишлар нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.  Сохта олди-бердиларни имкон қадар камайтириш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида олди-сотдини тақиқлашга қарор қилдик. Яъни ака-ука, опа-сингил, ота-она ва фарзандлар, бобо-бувилар билан бундай иш қилиш мумкин эмас. Қоидаларда бу механизмларнинг ҳаммаси аниқ кўрсатиб ўтилган.

Даволаниш учун жамғармасини ишлатишни истаганларга қандай талаблар қўйилиши эса келгуси ҳафтада эълон қилинади. Бу масала давлат органларида шу кунларда муҳокама қилиняпти.