ОПЕК плюс шартномаси доирасида Қозоғистонда нефть қазиб олиш ҳажми ортади. Шартномага аъзо мамлакатлар вакиллари йиғилишида шундай баёнот берилди. Республика Энергетика вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Қозоғистон ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришда двом этади. келгуси ойларда нефть қазиб олишни аста-секин кўпайтириш тарафдори. Таъкидлаш лозимки, йиғилишда нефть экспортёрлари ҳар ойда кундалик нефть қазиб олиш ҳажмини суткасига 400 минг баррелгача кўпайтириб бориш ҳақида қарор қилди. Бу ҳолат нефть қазиб олишга чекловлар олиб ташлангунича давом этади. Мамлакатимиз октябрь ойи давомида суткасига бир ярим миллион баррелдан маҳсулот чиқаради. Ой сайин Қозоғистон маҳсулот ҳажмини 16 минг баррелга ошириб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси