Ҳужжат 5 йилга мўлжалланган ва энергетика, молия, давлат секторини бошқариш, транспорт ва шаҳарларни равнақ топтиришда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Геннадий Рау, осиё тараққиёт банки катта иқтисодчиси:
- Мазкур стратегия Қозоғистоннинг асосий ҳужжатларига мувофиқлаштирилган. «Қозоғистон-2050» стратегияси ва яқинда тасдиқланган ўрта муддатли иқтисодий сиёсатга мос. Шунингдек, биз 2023 йилгача бўлган ОТБ стратегиясининг асосий йўналишларини белгилаб олдик. Бунда учта йўналиш олинди. Биринчиси – иқлим ўзгаришларига мослашиш ва иқтисодиётни карбонсизлантириш, иккинчиси – инклюзив иқтисодий ўсиш, учинчиси – давлат бошқарувини такомиллаштириш.
ОТБ янги стратегияни рўёбга чиқаришда бажариладиган ишларни ҳам маълум қилди.
Геннадий Рау, осиё тараққиёт банки катта иқтисодчиси:
– Бу йўналишлар қаторида энг инновациявий жиҳат – давлат бошқаруви ҳисобланади. Биз Қозоғистон ҳукумати билан бирга давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш устида фаол ишлаймиз. Чунки стратегиянинг ҳар учала йўналишида муваффақиятга эришиш учун юқори самарали девон зарур бўлади. Шунингдек, Ҳукумат қарор қилгани каби, 2060 йилача углерод нейтраллигига эришиш ҳам жуда муҳим. Қатор кўмир ва бошқа электр станциялари иши ўрганилади, уларни ўзгартириш, углерод нейтраллигига эришиш учун бошқа соҳага ўтказиш, яшил технологиялар жорий этиш масаласи кўрилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси