ОТБ Қозоғистонда иқтисодиёт барқарор ўсишини прогноз қилди

ОТБ Қозоғистонда иқтисодиёт барқарор ўсишини прогноз қилди

Осиё Тараққиёт Банки келгуси йилги Қозоғистон иқтисодиётига доир прогнозини ижобий томонга ўзгартирди. Аналитиклар фикрича, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 4,1 фоизга, 2024 йилда 4,3 фоизга ўсади. Экспертлар буни мамлакатда истеъмол ҳажми ва давлат харажатлари ошгани, инфратузилмалар модернизацияси ҳамда рўёбга чиқарилаётган ижтимоий дастурлар билан боғламоқда. Инфляция эса пасайишда давом этади. Прогнозларга кўра, келаси йили у 7,6 фоизни ташкил қилади. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам вазият ижобий томонга ўзгаради. Молиявий ташкилот берган тахминга кўра, минтақа иқтисодиёти 4 ярим фоизга ўсиши кутилмоқда. Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа республикаларда ички талаб ҳажми ортгани кузатилди. Бундай ҳолат юзага келиши сайёҳлар оқими ортиши, солиқдаги енгилликлар, пул-кредит сиёсати, шунингдек, ички пул ўтказмалари ошишида намоён бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.