Таълим жараёнига оила жалб этилган тақдирда ўқувчилар анча юқори кўрсаткичларга эришади. Қозоғистон Республикаси Маориф вазири Асхат Аймағамбетов ушбу ҳақиқатни яна бир марта эслатиб ўтди. У оила даврасида дунёқарашни кенгайтирувчи адабиёт ўқиш зарурлигини тилга олди. Ота-оналар бўлиб ўтган йиғилишда таълим жараёнига ҳиссасини қўшиш ва ўқитувчиларга ёрдамлашишга тайёрлигини яна бир марта таъкидлашди.
Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси маориф вазири:
– Энг яхши ютуқларга эриша олиш учун ота-она ва ўқитувчи ҳамжиҳатликда ишлаши зарур. Биз ота-оналар ёрдамида ўқитувчи мавқеини кўтариш ниятидамиз. Ота-она бевосита ва билвосита болалар дарсларни ўзлаштиришига таъсир кўрсатади. Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилиши мураббийнинг касбий салоҳияти билан бирга ота-она муносабатига ҳам боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.