Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Таиланд Бош
вазири Анутин Чарн-вира-кул билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш
истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув Шанхайда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон
сунъий идрок конференцияси доирасида ташкил
этилди. Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори
салоҳиятини қайд этди, Таиландни Қозоғистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан
бири, деб атади. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатлар ўртасидаги
товар айланмаси 76 фоизга ошди ва 110 миллион доллардан
ошди. Қозоғистон тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириши мумкин. Томонлар,
шунингдек, рақамлаштириш ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан
манфаатдор эканликларини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Таиланд ҳукумати
раҳбарини Қозоғистонга таклиф қилди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Камбоджа Бош
вазири Хун Манет билан ҳам учрашди. Томонлар тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати,
қурилиш, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш орқали товар
айланмасини ошириш ниятида. Мамлакатимиз
рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини баҳам кўришга тайёр. Ўз
навбатида, Камбоджа томони икки мамлакат ҳукуматлари ва тадбиркорлари ўртасидаги
алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Учрашув якунида Хун
Манет Қозоғистон Президентини Камбоджага таклиф қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

