Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида МДҲ мамлакатлари давлат раҳбарлари кенгаши тор доирада йиғилиш ўтказди. Унинг ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари қатнашяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон йил давомида Ҳамжамият доирасида олиб борган ишлар якунлари билан таништирди. Биргаликда фаолият юритиш оқибатида қатор муҳим ташаббуслар рўёбга чиқарилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бугун кенгаш аъзоси сифатида йиғилишимизда биринчи марта Туркманистон Президенти, муҳтарам Сердар Қурбангули ўғли Бердимухамедов иштирок этяпти. Йиғилган ҳамкасблар ва шахсан ўз номимдан Сизни табриклашни истардим, масъул давлат ишларида муваффақиятлар тилайман. Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари етакчилари кенгашининг навбатдаги йиғилиши очиқ деб эълон қилинади. Бугун гуманитар ҳамкорлик, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси