Туркманистонда ТУРКСЎЙ театрлари энг яхши асарларини намойиш этди

Туркманистон пойтахтида ўтказилган ТУРКСЎЙ фестивалида Қозоғистон театри драма санъатига инновациявий ёндашганлиги ҳамда миллий меросни сақлаб қолишга қўшган ҳиссаси учун юқори баҳоланди. Ашхободда маҳаллий санъаткорлар, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон артистлари аввал қўйилган ва янгидан саҳналаштирилган энг яхши спектакль постановкаларини намойиш этди. Анжуман жорий йилда турк дунёси маданий пойтахтига айланган Анау шаҳри ва шоир Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллигига бағишланди. Иштирокчилар таъкидлашича, халқаро ташкилотга аъзо давлатлар театр фестивали маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишга хизмат қилади.

Нурқанат Жақипбай, ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби:

– Ажойиб спектакллар намойиш этилди. Ҳар бир давлат ўзининг муҳташам спектаклларини юборди. Томошабинлар яхши қабул қилди, қарсаклар билан миннатдорчилик билдирди. Аъло даража.

Абдумалик Сарманов таржимаси.