Европа Иттифоқи Қозоғистон активларини қайтаришга ёрдам беради

Европа Иттифоқи Қозоғистон активларини қайтаришга ёрдам беради

Европа Иттифоқи Қозоғистондан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилган активларни қайтаришда ёрдам беришга тайёр. Коррупцияга қарши кураш агентлигида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Марказий Осиё бўйича вакил Тери Хакала шундай баёнот берди. Томонлар ноқонуний бойиш учун жавобгарлик, даромад ва харажатлар ҳақида ялпи декларация бериш, бизнесни ҳимоялаш масалаларини муҳокама қилди. Европалик ҳамкасблар мамлакатнинг коррупцияга қарши сиёсатини ижобий баҳолади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.