ОРЕС Халқаро тараққиёт жамғармаси келгуси 5 йил давомида Қозоғистондаги лойиҳаларга 400 миллион доллар сармоя ажратади. Мажилис Ҳукумат ва ташкилот ўртасидаги хусусий сектордаги фаолиятни мувофиқлаштириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжат Астанада имзоланган. Шартномага мувофиқ, инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш учун Ҳукумат кафолати берилмаган ҳолда 2,5-5 фоиз устама билан кредит бериш мўлжалланган. Энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаси, молия, қишлоқ хўжалиги, сув, телекоммуникациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларига ёрдам кўрсатилади. Бунда стратегик муҳим «сув-озиқ-овқат-энергетика» тизимига алоҳида эътибор берилади. Жамғарма активлари ва даромади солиқлардан озод қилинган ҳолда валюта алмаштириш, етказиб бериши кўзда тутилган. Ҳужжат ташкилот ва бенефициарларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

