Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш учун Киевга гуманитар йшлак очиш керак. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори шундай баёнот берди. Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, бу тадбир гуманитар ходимлар хавфсизлиги ва муҳтожларга зарур нарсалар етказиб берилишини таъминлашни талаб қилади. Аввалроқ ташкилот Украина аҳолисига ёрдам сифатида 3,5 миллион доллар ажратганди.