Қозоғистон углерод деҳқончилиги марказига айланиши мумкин

Қозоғистон углерод деҳқончилиги марказига айланиши мумкин

Астанада давом этаётган Халқаро инвесторлар ҳафталигида қатнашганлар ишлатилмаётган ерларни шу тамойилга кўра ўзлаштиришни таклиф қилди. Бундай деҳқончилик мазмуни шундаки, ҳаводаги углерод ўсимлик ва тупроққа ўтиши учун замин ҳозирланади. Мутахассислар таъкидлашича, натижада атмосферага карбонат ангидрид чиқиши анча камаяди. Мазкур соҳа тараққий этиши глобал иқлим ўзгаришларининг олдини олишга ёрдам бериши мумкин. Форум иштирокчилари таъкидлашича, республика углерод зироатчилиги борасида катта истиқболга эга. Шу кунларда Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги майдонларининг 20 фоизи, яъни 220 миллион гектар ер ишлатилмайди.

Майкл Оберштайнер, Оксфорд университети экологик ўзгаришлар институти директори:

- 2050 йилга бориб, умумий мақсадга – углерод нейтраллигига эришиш зарур, яъни мувозанатга келамиз. Лекин тадқиқотлар бу кўрсаткичга етиш камлигидан далолат беради. Биз атмосферага чиқараётганимиздан кўпроқ углерод ютилишига эришишимиз керак. Биз агросаноат ушбу йўналишдаги асосий ҳаракатлантирувчи кучлар қаторига кириши мумкинлигини таъкидлаймиз. Ҳозир углерод зироатчилиги АҚШ ва Европада қўлланади. Қозоғистон Евроосиё бўйича пешқадам бўлиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси