Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, май ойидан бошлаб мамлакат кўнгилли равишда «қора олтин» қазиб олишни суткасига 78 минг баррелга камайтиради. Тегишли вазирликда таъкидланишича, бу чора 2022 йил октябридаги ОПЕК+ 33-вазирлар учрашувининг нефть қазиб олишни қисқартиришга қаратилган қарорига мувофиқ огоҳлантирувчи қадам ҳисобланади. Эслатамиз, ўшанда давлатлар нефть қазиб олишни суткасига 2 миллион баррелга камайтиришга қарор қилганди. Альянс иштирокчилари йиғилишларни ойига бир марта эмас, икки ойда бир марта ўтказишга келишиб олди. Келгуси йиғилиш 4 июнда ўтиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси