Жорий йилнинг уч ойи давомида бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ортган. Мазкур маҳсулотни Ўзбекистонга юбориш 134 марта, Бирлашган Араб Амирликларига юбориш 8 марта ошди. Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон агросаноатининг энг истиқболли йўналишидаги ривожланиш натижалари тўғрисида вазир Ербўл Қарашўкеев маълумот берди. Унинг таъкидлашича, чорвачилик соҳасига кириб келаётган хорижий инвестициялар ҳажми ортмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 67 фоизга ошди ва 117 ярим миллиард тенгени ташкил қилди. Мамлакатда жами 102 лойиҳада хорижий капитал иштирок этмоқда. Вазир таъкидлашича, энг кўп сармоя сут-товар фермалари қурилишига сарфланди.
Ербўл Қарашўкеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:
- Шунингдек, жорий йилда гўшт етиштирувчи парранда фабрикалари қурилиши бўйича 7 та инвестициявий лойиҳа ишга тушди. Улар йилига 41,9 минг тонна маҳсулот беради. Жорий йилда Шимолий Қозоғистон тажрибасига таяниб, жами 373 минг тонна сут берувчи 65 та ферма очиш учун республика бюджетидан 100 миллиард тенге маблағ ажратилди. Бу эса мамлакатнинг импортга муҳтожлигини 39 фоиздан 11 фоизгача пасайтиради.
Шу билан бирга, мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва чорвачилик маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш учун Қозоғистон оқсимдан озод мамлакат мақомини олиши керак. Ҳукумат раҳбари йил охиригача бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратишни топширди. Шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ветеринария хизмати фаолияти қайта йўлга қўйилиши лозим, дея таъкидлади Бош вазир.
Абдумалик Сарманов таржимаси